A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Trying to access array offset on value of type null

Filename: controllers/Site.php

Line Number: 211

Backtrace:

File: /var/www/vhosts/quva.uz/old.quva.uz/application/controllers/Site.php
Line: 211
Function: _error_handler

File: /var/www/vhosts/quva.uz/old.quva.uz/index.php
Line: 315
Function: require_once

Quva.uz - Ғўзани зараркунанда ва касалликлардан ўз вақтида ҳимоя қилиш-сифатли ва мўл ҳосил гарови
Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 72 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ғўзани зараркунанда ва касалликлардан ўз вақтида ҳимоя қилиш-сифатли ва мўл ҳосил гарови

×

 2023-05-30 14:12:36    274

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманидаги Навоий ММТП ҳудудидаги “Ҳамроли ота” фермер хўжалигида жорий йил пахта ҳосилини етиштиришда зараркунанда ҳашоратларга қарши курашиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.

 

Семинарда соҳа мутахассислари, олим агрономлар, ўсимликлар карантини давлат инспекцияси туман бўлими мутахассислари, қишлоқ хўжалиги тизимида иш олиб борувчи ташкилотлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этиб, пахта ҳосилини етиштиришда турли зараркунанда ва ҳашоратларга қарши курашиш борасидаги муҳим масалалар хусусида фикр алмашди.

 

Туманда жорий йилда 5 минг 900 гектар ерга чигит қадалган бўлиб, миришкор пахтакорлар кўзланган ҳосил етиштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунинг учун мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланилмоқда.

 

Кўргазмали амалий семинарда ҳар бир фермер ва ҳудудлар кесимида ишни тўғри ташкил этиш, ғўза қатори ораларига ишлов бериш, озиқлантириш, суспензия қилиш хусусида сўз борди.

 

Айниқса, қишлоқ хўжалигида бугунги кундаги долзарб масалалардан бири ғўза зараркунандаларга қарши курашиш, кимёвий ва биологик ишловларнинг аҳамияти ҳақида кенг қамровли тушунчалар берилиб, бу борада фермер хўжаликларининг фаолиятлари, мавжуд муаммолар аниқ мисоллар билан таҳлил қилинди. Мутахассислар томонидан пахта зараркунандалари ва бошқа ҳашоратларга қарши курашиш бўйича кимёвий дори воситаларидан фойдаланиш ва тўғри ишлов бериш бўйича тавсия ва таклифлар берилди.