A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Trying to access array offset on value of type null

Filename: controllers/Site.php

Line Number: 211

Backtrace:

File: /var/www/vhosts/quva.uz/old.quva.uz/application/controllers/Site.php
Line: 211
Function: _error_handler

File: /var/www/vhosts/quva.uz/old.quva.uz/index.php
Line: 315
Function: require_once

Quva.uz - СУДЬЯ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ.
Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


СУДЬЯ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ.

×

 2021-02-17 18:35:57    783

PDF yuklash
Chop etish


2021 йил 15 февраль куни жиноят ишлари бўйича Қува тумани судининг раиси З.Омонов, тумандаги 1-сонли ўрта мактабнинг 8 ва 9-синфлари билан очиқ дарс ўтказди. Учрашувда, суд раиси ўқувчи ёшларга ғазал мулкининг султони А.Навоийнинг нафақат ижоди, балки давлат арбоби сифатида олиб борган ишлари, жумладан мамлакат ривожига, шаҳарларни ободонлаштириш, илм-маърифат масканаларини қуриш, мавжудларини таъмирлаш каби ишлари, шунингдек фуқароларга кўрсатган муруввати, илмга интилган ёшларни доимо қўллагани, кам таъминланганларни моддий томондан ҳимоя қилгани ҳақида батафсил гапириб берди. Тарихий манбааларга асосланиб, суд раиси З.Омонов ўз нутқида, Навоийнинг замондоши бўлган камбағаллар вафот этишидан олдин ўзининг дафн этишни буюк шоирга васият қилишгани, ўз навбатида А.Навоий вафот этган бу шахсларнинг дафн ва бошқа барча маросимларини ўз ҳисобидан ўтказиб бергани, фақирларнинг солиқларини тўлаб келгани ҳақида сўзлаб берди. Учрашувда, суд раиси З.Омонов А.Навоийнинг нафақат шоир ва давлат арбоби, балки тарихчи ва олим сифатида ҳам фаолият олиб бориб, илмий ишлар қилгани, тарихий воқеа ва ҳодисаларни ўз ичига олган асарлар ёзгани ҳақида сўзлади.

Шундан сўнг, мактаб ўқувчилар томонидан А.Навоийнинг ғазалларидан ифодали ўқилди, айниқса мактабнинг 9 синф ўқувчиси М.Ахмаджонова шоирнинг ижод намуналарини ёддан чиройли тарзда ўқиб, М.Шокирова томонидан шоир ҳақида инглиз тилида ўзига хос тарзда баён этиб бериб учрашув иштирокчиларининг олқишларига сазовор бўлишди.

Учрашув сўнгида, суд раиси ёшларнинг Навоий ва бошқа буюк боболаримизга муносиб бўлиш учун албатта чуқур билим олишлик, ҳорижий тилларни ўрганиш ва бўш вақтни албатта фойдали ишларга сарфлаш зарурлигини таъкидлади. Келгусида ҳам шу каби учрашувларни мунтазам ўтказиб боришлик ҳақида туман суди ва халқ таълими бўлими раҳбарлари ўзаро келишиб олишди.     


Ж.Обидов

Жиноят ишлари бўйича
Қува тумани суди
девонхонаси мудири